«QASHQADARYOTIJORATSAVDO» МСhJ MSMT va G`K расмий веб сайтига хуш келибсиз

АКТ низоми

 

                                                                                                                  ТАСДИКЛАЙМАН
"QASHQADARYOTIJORATSAVDO" МЧЖ
мева-сабзавот махсулотларини тайёрлаш

ва ғамлаш корхонаси
директори:__________Н.Ахмедов

 

 

"QASHQADARYOTIJORATSAVDO" МЧЖ
мева-сабзавот махсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонаси
“Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
ва ривожлантириш бўлими”нинг

НИЗОМИ

 

 

I.   Умумий қоидалар

            1. Ахборот-коммуникацияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими (бундай кейин бўлим деб юритилади) Уюшмада Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва тадбиқ қилиш юзасидан "QASHQADARYOTIJORATSAVDO" МЧЖ мева-сабзавот махсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонаси қошида аутсорсинг хизмати орқали “Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича бўлими” ташкил қилинган.
          2. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси топшириқлари асосида амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сонли, 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сонли, 2005 йил 8 июлдаги “Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сонли ва 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, уюшма томонидан қабул қилинган буйруқлар ва Бошқарув қарорларига ҳамда мазкур Низомга асосан ўз фаолиятини олиб боради Уюшма раиси томонидан тасдиқланадиган иш режага ва Раҳбар топшириқларига амал қилади.
           Бўлим “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси раҳбариятига бўйсунади ҳамда уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи базалар ва Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ишлайди.
          3.  Бўлим белгиланган тартибда Уюшманинг марказий аппарати Бош бошқармаси, бошқарма, бўлимлари ва уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи базалари билан яқин келажакда мўлжалланган дастурлари ва иш режалари, юқори ташкилотларнинг топшириқлари, Уюшма ҳайъат қарорлари, буйруқлари ва АКТ соҳасини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича раҳбарият топшириқлари бажарилишини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради ва уюшма топшириғига биноан уюшма марказий аппарати йиғилишларида ҳисобот беради. 
            4. Бўлим ўз ишини ойлик, чорак, ярим йиллик ва йиллик иш режаси асосида олиб боради.
             5.   Бўлим қуйидагилардан иборат:
тўрттадан бештагача штат бирлиги доирасида ходимлардан иборат бўлади:
Бўлим штат жадвали уюшма раҳбари томонидан иш ҳажмига қараб юқорида кўрсатилган штат бирликлари доирасида тасдиқланади.

II.   Бўлимнинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари

            6.  Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги “Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 203-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида, “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат хокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон почтани ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2011 йил 4 майда тасдиқланган 126-сон қарорларининг ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;
 “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида ахборотлаштириш соҳасида  давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш масаласида махсус дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Бошқарув жараёнини компьютерлаштириш тизимини ишга тушириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимларни буйруқ асосида тайинлаш ҳамда замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш, интернет тармоғига уланиш, ички локал тармоқни ишга тушириш, веб-сайтни ташкил этиш, ягона ҳимояланган электрон почта ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлари бўйича тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо  базаларига билан таклиф ва тавсиялар бериш; 
          6.1. Бўлим қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Бўлим ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш бўйича дастурлар мажмуини амалга ошириш;
ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот-технологиялари бўйича ўзаро муносабатларини таъминлаш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига интерактив давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда маълумотлар базаларини яратишни таъминловчи идоранинг инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш;
уюшманинг барча бўлинмаларида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий, техник ва ахборот-таҳлил маълумотлар билан таъминлаш;
уюшма расмий веб-саҳифасини такомиллаштириш ва доимий фаол ишлашини таъминлаш;
интернет тармоғида уюшманинг веб-ресурсларини ташкил этиш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмасини жорий этиш ва ривожлантириш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда уни замонавий даражада сақлаш;
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмалари билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўзаро муносабатларни амалга ошириш;
Раҳбариятнинг назоратида бўлган топшириқларнинг аниқ ва тўлиқ бажарилишни таҳлил қилиб бориш;
Уюшма томонидан қабул қилинган буйруқлар ва Бошқарув қарорларининг бажарилиши устидан ўтказилган таҳлиллар асосида тегишли ҳужжатларни тайёрлашда қатнашиш ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш;
Уюшма Бошқаруви мажлислари кун тартибига киритилган бўлимнинг ваколати доирасидаги масалаларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш мақсадида Бош бошқарма, бошқарма ва бўлимлар томонидан Бошқарув қарори лойиҳалари ва маълумотларини тайёрлашни ташкил қилишда иштирок этиш;
 Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига расмий ҳужжатларни етказиш учун ҳимояланган электрон почтани ишга тушириш ва тўлиқ юборишни таъминлаш;
Бошқарув мажлисига тааллуқли ҳужжатларни (қарор, баённома) рўйҳатдан ўтказиш ва қўпайтириш ва ижрочиларга етказилишини таъминлаш.
            7. Бўлимнинг функциялари қуйидагилардан иборат:
Уюшма ҳамда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларда замонавий ахборот технологияларидан, дастурий маҳсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи аппарат воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш,  уларни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш ва уюшма раҳбарига тақдим этиш;
ахборот-коммуникация технологияларини, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш ва ходимларни малакасини ошириш бўйича уюшманинг бизнес-режа ва ҳаражатлар сметаларида алоҳида бандлар кўрсатиш юзасидан таклифлар, иш-режалар, чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш;
уюшманинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, келишиш учун Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига юбориш ва уюшма раҳбарига тасдиқлаш учун тақдим этиш;
уюшманинг корпоратив тармоғини, ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникация тармоғи, дастурий-аппарат воситалари, маълумотлар алмашиш ва сақлаш воситаларини яратиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ваколати доирасидаги ахборот ресурслари, маълумотлар базалари, ахборот тизимлари ва интерактив давлат хизматларини жорий этиш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш;
уюшманинг веб-ресурларини маълумотлар билан тўлдириш, тузилмасини, таркибини ва интерактив хизматларини ривожлантириш вазифаларини амалга оширишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича дастурларнинг ижроси юзасидан ахборот киритиб бориш;
уюшманинг фаолияти йўналишларида статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотлар банкларини яратиш;
уюшмада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кадрлар малакасини ошириш ва тайёрлашнинг самарали тизимларини яратиш.
            8. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзига берилган ваколатлар доирасида уюшма бўлинмалари, уюшма тизимига кирувчи барча корхоналардан зарурий маълумот ва бошқа турдаги ҳужжатларни сўраб олиш;
уюшманинг барча мажлис, йиғилиш ва бошқа тадбирларида қатнашиш;
белгиланган вазифаларни бажариш уюшма раҳбари билан келишилган ҳолда бўлимнинг олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида юқори малакали эксперт ходимларини шартнома асосида ишга жалб қилиш;
бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
раҳбариятнинг топшириғига кўра давлат органлари, республика ва ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда Бўлим ваколатига тааллуқли масалалар бўйича уюшма номидан вакиллик қилиш;
ижро интизомини бузиш, расмиятчилик ва қоғозбозлик ҳолларига йўл қўйган бўлим ходимларига нисбатан интизомий чоралар қўриш тўғрисида раҳбариятга таклиф киритиш;
уюшма марказий аппаратида компьютер техникаси, локал, корпоратив ва интернет тармоқларидан фойдаланиш Тартибини ишлаб чиқиш, Бош бошқарма, бошқарма ва бўлим ходимларининг мазкур “ТАРТИБ” талабларига қатъий риоя этишлари ва ўз хизмат фаолиятларини амалга оширишлари шахсан Бош бошқарма, бошқарма ва бўлим бошлиқлари зиммасига юклатиш, ўз иш фаолиятидан ташқари бошқа ишлар билан шуғулланган, Интернет тармоғидан тааллуқли бўлмаган маълумотларни, жумладан, (кино, мусиқа, видео кўринишдаги ва компьютер иш унумини пасайтирадиган дастурлар) қўчириш ва томоша қилишни таъқиқлаш “ТАРТИБ” талабларига қатъиян риоя қилмаган ходимларга нисбатан чора кўриш тўғрисида раҳбариятга таклиф киритиш;
            9. Бўлим қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
Уюшманинг иш тартибига риоя қилиш;
уюшма раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ва кирим қилинган ҳужжатларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш;
Бўлим ўзининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга жавобгар.

III. Бўлим фаолиятини ташкил этиш

            10. Бўлимга келишув асосида уюшма раҳбариятининг фармойиши билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
Директорнинг (уюшма раҳбари билан келишган ҳолда) лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
Бўлим иш фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган иш режага асосан амалга оширади.
Бўлимга бошлиқ раҳбарлик қилади. Бўлим бошлиғи “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг раиси томонидан тайинланади ёки озод этилади.
Бўлим бошлиғи бўлим фаолиятини ташкил этади в араҳбарлик қилади, бўлим ваколатига оид вазифалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширади, уларни бажарилиши, ижро ва меҳнат интизомига риоя этиш учун шахсан жавобгардир.
           11. Бўлим бошлиғи:
мазкур ҳужжатда кўрсатилган ва кейинчалик юклатиладиган вазифаларни  ижроси учун шахсан жавоб беради;
Бўлим ходимлари томонидан ички меҳнат тартиби ва меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди;
Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, идора раҳбарининг қарорлари ва фармойишлари, йўриқномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари, мазкур Устав, иш режаси, жамоа ва меҳнат шартномалари, лавозим йўриқномасининг бажарилишини назорат қилади;
уюшмани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан идора раҳбарига таклифлар киритади;
уюшма миқёсида йирик муаммо ва масалалар кўриладиган йиғилишларда иштирок этади, муаммолар ечимлари бўйича таклифлар тайёрлайди;
ўз ваколат доирасида кадрларни танлаш ва алмаштириш масалаларини ҳал этади;
ходимларнинг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқади ва компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича таклифларни жамият раҳбарига тасдиқлашга киритади;
юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун идоранинг ходимлари, давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармалари, корхона ва ташкилотлар мутахассисларини жалб қилади;
уюшма раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
          12. Бўлим ўз фаолиятини идора раҳбари томонидан тасдиқланадиган йиллик дастурга асосан олиб боради.
Бўлимда мунтазам равишда йиғилиш ўтказилади, берилган топшириқлар, режаларнинг бажарилиши назорат этилиб, кейинги мўлжалланган ишлар ва топшириқлар белгилаб олинади. Ушбу йиғилишларга таркибидаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши ва ваколати доирасида бўлим томонидан тегишли топшириқлар берилиши мумкин.
Ҳар ойда олиб борилган фаолият натижалари юзасидан бўлим уюшма раҳбарига ахборот тақдим этади.

IV. Бўлим фаолиятини молиялаштириш

         13. Бўлим уюшма раҳбари томонидан тасдиқланган сметага асосан ва бўлим томонидан белгиланган тартибда кўрсатиладиган пуллик хизматлардан тушадиган маблағлар, шунингдек, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар банклари, автоматлаштирилган тизимлар ва замонавий ахборот технологияларини яратиш, жорий этиш ҳамда хизмат кўрсатиш фаолиятидан олинадиган даромадлар, идоранинг харажатлар сметасида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича алоҳида кўрсатилган маблағлар ҳамда манфаатдор ташкилотларнинг ҳомийлик ёрдами, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Бўлимнинг молиявий ҳисоб-китоблари белгиланган тартибда ўзининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.

V. Бўлимнинг тугатилиши

         17. Бўлим қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш,
бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш) уюшма раҳбари (муассис) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Бўлимни қайта ташкил этиш пайтида унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворисга ўтади.
Бўлимни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинади.
        18. Бўлим қонунчиликка биноан қуйидаги ҳолларда:
Уюшманинг қарори бўйича.
        19. Бўлимни тугатиш жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
        20. Юридик шахсларни рўйхатга олиш ягона давлат реестрига Бўлим тугатилиши ҳақидаги қайдлар киритилганидан сўнг Бўлимни тугатиш тамомланган, Бўлим фаолияти эса тугаган ҳисобланади.