«QASHQADARYOTIJORATSAVDO» МСhJ MSMT va G`K расмий веб сайтига хуш келибсиз

АКТ масъул ходими

«QASHQADARYOTIJORATSAVDO» МСhJ MSMT va G`K

АКТ буйича масъул ходими Худайкулов Рамиз Ризвонович

Телефон:

                             0(375)227-71-05

"E-хat" манзили: qashqadaryots@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: qashqadaryots@umail.uz

 

 

 

 

“Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими” ходимии лавозими
ЙЎРИҚНОМАСИ

Ходим - ўз лавозимидаги вазифаларни бажаришда “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан қабул қилинган қарор ва буйруқ, баёнларга  хамда “Кашкадарётижоратсавдо” МЧЖ ИУХ базаси (кейинги ўринларда - жамият) буйрукларига амал қилади.
Ходим - Ахборот-коммуникация технологиялар соҳасини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича вазирлик ва идоралар томонидан уюшмага келиб тушган АКТга оид Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармони, Қарори ҳамда Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини Регламентда белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, таклиф ва хулосаларини бўлим бошлиғи билан келишилган ҳолда тайёрлаб, Уюшма раҳбариятига имзо олиш учун беради.
Ходим -  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор, Фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари топшириқларида уюшманинг тегишли қисми бўйича берилган вазифаларни ўз вақтида ижросини таъминлайди
Ходим - Жамият ҳамда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларда замонавий ахборот технологияларидан, дастурий маҳсулотлар ва маълумотларни қайта ишловчи тизимлардан, алоқа ва маълумот узатиш воситаларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлайди, жамият раҳбариятига тақдим этади.
Ходим - Уюшма раҳбариятига, Жамият раҳбарига, АКТ бўлими бошлиғига бўйсунади ҳамда Уюшма томонидан берилган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди, ишга масъулият билан ёндашади, ижро интизомига амал қилади.